Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Тошкентда россияликлар туфайли уйларнинг ижара нархи кескин кўтарилди

Тошкентда ижарачилар хорижликларнинг кўплаб келаётгани боис бир-икки хонали квартира нархларини 1 500 долларга кўтаришди

Фото: IKEA

Тошкент шаҳрида хорижий фуқароларнинг, хусусан, россияликларнинг оқими сабабли квартираларнинг ижара нархлари сўнгги икки ой ичида икки баробарга қимматлашди, дея хабар бермоқда «Лента».

«Икки ой олдин Тошкентда бир-икки хонали квартиралар 300 доллардан 450 долларгача бўлган бўлса, ҳозирда уларнинг нархи 1000-1500 долларгача кўтарилган.

Компаниямиз Call-маркази маълумотларига кўра, ҳар куни ўн нафарга яқин хорижликлар учун Тошкентдан квартира топишда ёрдам сўраб, мурожаатлар бўлмоқда», — дейилади кўчмас мулк агентлиги хабарида.

Бошқа бир агентликнинг маълум қилишича, уларга Тошкентга яқинда келган 2 мингдан ортиқ россияликка ижарага уй топиш бўйича буюртма келиб тушган. Натижада компания талабнинг юқорилиги туфайли хусусий агентликка мурожаат қилишга мажбур бўлган.

Таъкидланишича, уй олди-сотдиси билан шуғулланувчи агентликлар, шунингдек, Тошкент шаҳридаги иккиламчи кўчмас мулк бозоридаги ижарачилар хорижликларнинг Ўзбекистонга кириб келиши туфайли битимлар тузилмаси ўзгарганини, эндиликда тайёр уй-жойларни сотмасдан уларни ижарага беришмоқда.