Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Тошкентда уй-жойларнинг ижара нархи 1 млн сўмни ташкил қилди

Республикада уй-жой ижарасининг ўртача ойлик нархи 600-900 минг сўм оралиғида бўлди

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат Солиқ қўмитасининг маълум қилишича, 2022 йил 1 октябрь ҳолати бўйича уй-жой ижараси бўйича 96 мингдан ортиқ расмий битим рўйхатга олинган.

Маълумотларга кўра, Тошкент шаҳрида уй-жой ижарасининг ўртача ойлик нархи 1 миллион сўмдан кўпроқни ташкил қилади. Республикада ижара ҳақининг ўртача миқдори 630 минг сўмдан 977 минг сўмгачани ташкил этган.

Шунингдек, ҳудудларда ижарага берилган турар-жой объектларининг сони:

• 2 миллион сўмдан 5 миллион сўмгача – 3 240 та;
• 5 миллион сўмдан ортиқ – 255 тани ташкил қилган.

Фото: Инфографика

Маълумот учун солиқ солиш мақсадида 2022 йилда кўчмас мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун 1 квадрат метр яшаш майдони:

• Тошкент шаҳрида – 15 500 сўм;
• Нукус ва вилоят марказларида – 9 500 сўм;
• бошқа аҳоли пунктларида эса 4 000 сўм этиб белгиланган.

Аввалроқ Тошкентда россияликлар туфайли бир-икки хонали уйларнинг ижара нархи 1 500 долларгача кўтарилгани ҳақида хабар қилинганди.