Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистон олтин захираларини оширди

Ўзбекистон олтин захираси бўйича Қозоғистонни ортда қолдирди. Туркия эса август ойида олтин сотиб олиш бўйича асосий харидорга айланди

Фото: «golden-inform.ru»

Жаҳон  олтин кенгашининг (World Gold Counsil) маълумотларига кўра, август ойида дунё марказий банклари ўз валюта захиралари учун 19,6 тонна олтин сотиб олишган.

Таъкидланишича, Ўзбекистон август ойида олтин захираларини 9 тоннага ошириб, иккинчи ўринни эгаллаган. Хабарда келтирилишича, ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг олтин захиралари 381 тоннадан ошади. Бу эса мамлакат умумий олтин захирасининг 59 фоизини ташкил қилади.

Нашрнинг аниқлик киритишича, август ойида Туркия олтин сотиб олиш бўйича асосий харидорга айланган. Ушбу даврда мамлакат 8,9 тонна олтин сотиб олиб, захирасини 478,2 тоннагача оширди. 2022 йил бошидан бери ҳисоблаганда харидлар ҳажми 84 тоннага етган.

Бундан ташқари, июль ойидаги 11 тонналик пасайишдан сўнг, Қозоғистон август ойида олтин захираларини 2 тоннага ошириб, умумий олтин захирасини 375 тоннага етказиб олди. Бу йил бошидагига қараганда деярли 28 тоннага кам дегани.