Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Fitch Украина рейтингини дефолт олди даражасига туширди

Қарор Киевнинг кредиторлар билан давлат қарзи бўйича тўловларни икки йилга кечиктириш ҳақида музокаралар олиб бориш режаси билан боғлиқ.

D13RCD Headquarter Fitch Ratings Manhattan, Financial District, NYC,

Fitch халқаро рейтинг агентлиги Украинанинг узоқ муддатли эмитент дефолт рейтингини CCC’дан C’га (дефолт олди) туширди. Б ҳақда «Коммерсантъ» нашри хабар бермоқда.

Қарор Киевнинг кредиторлар билан давлат қарзи бўйича тўловларни икки йилга кечиктириш ҳақида музокаралар олиб бориш режаси билан боғлиқ. Агентлик Украинани рейтингда RD (чекланган дефолт) даражасига туширишни ҳам истисно этмаяпти.

Fitch’нинг ҳисоблашича, Украина ўз ҳудудида ҳарбий ҳаракатлар давом этаётгани сабаб давлат қарзини «кенгроқ реструктуризация» (қарзни қайтариш шартлари (кредит фоизлари, миқдори, тўлаш шартлари ва бошқалар)ни қайта кўриб чиқиш) қилиши керак бўлади. Агентлик уруш 2023 йилгача давом этиши мумкинлигини тахмин қилмоқда ва «музокаралар йўли билан келишувга эришишга ишонч жуда паст» дея баҳолаяпти.

«Томонларнинг қайсидир бири мақсадларига эришиш учун етарлича ҳарбий устунликка эга бўладими ёки йўқми, ҳозирча номаълум», дейилади Fitch материалида.

Агентлик маълумотларига кўра, Украинанинг давлат қарзи 2022 йилда 48 фоизга ошиб, ЯИМнинг 92 фоизини, 2023 йилда эса 103 фоизни ташкил этади. Fitch 2022 йилда Украина иқтисодиёти ўттиз уч фоизга пасайишини тахмин қилди.

Мамлакатнинг ЯИМ ўсиши 2023 йилда 4 фоизни ташкил этиши кутилмоқда. 2022 йил охирига келиб инфляция 30 фоизгача кўтарилиши мумкин.

Fitch февраль ойи охирида Россиянинг Украинага ҳужуми бошланганидан сўнг Украинанинг рейтингини B’дан CCC’га туширган эди.

Аввалроқ S&P Украинанинг узоқ ва қисқа муддатли кредит рейтингларини пасайтирган эди. Агентлик Украинанинг хорижий валютадаги узоқ ва қисқа муддатли кредит рейтингларини пасайтирди. Узоқ муддатли рейтинг В- дан (молиявий мажбуриятлар бажарилган) ССС+ га (тўловларни амалга оширмаслик хавфи) туширилди.

Bloomberg маълумотларига кўра, агентлик шкаласи бўйича мамлакат Аргентина ва Мозамбик бир хил рейтингга эга. Қисқа муддатли рейтинг B дан C га туширилган (дефолт хавфи юқори).

Бундан бир ҳафта олдин эса Moody’s Investors Service ҳам Украинанинг кредит рейтингини Cаа3 — энг паст даражага туширганди.