Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари эълон қилинди.
Маълум бўлишича, 2022 йил 1 июнь ҳолатига бозорларда алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари қуйидаги нархларда сотилган:
- суякли мол гўшти (1 килограмм) — 45 минг–75 минг сўм;
- қўй гўшти (1 килограмм) — 55 минг–88 минг сўм;
- картошка (1 килограмм) — 2 минг–7 минг сўм;
- пиёз (1 килограмм) — 2 минг–5500 сўм;
- сабзи (1 килограмм) — 1200–6 минг сўм;
- тухум (10 дона) — 7000–15 минг сўм;
- гуруч (1 килограмм) — 5 минг–22 минг сўм;
- ўсимлик ёғи (1 литр) — 15 500–30 минг сўм;
- шакар (1 килограмм) — 10 минг–18 минг сўм.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев нархларни сунъий ушлаб туриб, бу масалада кўзбўямачилик ёки ура-урачиликка йўл қўйиб бўлмаслигини айтганди.
Шунингдек, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Ўзбекистон бозорларида шакар нархининг ошиши юзасидан тушунтириш берганди.
Шакар бўйича бундай ҳолат фақатгина Ўзбекистон ҳудудида кузатилмаяпти. Қозоғистонда ҳам шакар тақчиллиги туфайли Чимкентдаги «Рахат» заводи ишламаяпти, айрим ширинликлар ишлаб чиқариш тўхтатилган.


