Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги минимал-максимал нархлар маълум қилинди

Суякли мол гўштининг 1 килограмми 45 мингдан 72 минг сўмгача сотилди.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари эълон қилинди.

Маълум бўлишича, 2022 йил 1 июнь ҳолатига бозорларда алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари қуйидаги нархларда сотилган:

  • суякли мол гўшти (1 килограмм) — 45 минг–73 минг сўм;
  • қўй гўшти (1 килограмм) — 55 минг–86 минг сўм;
  • картошка (1 килограмм) — 3 минг–8 минг сўм;
  • пиёз (1 килограмм) — 2 минг–6 минг сўм;
  • сабзи (1 килограмм) — 2 минг–7 минг сўм;
  • тухум (10 дона) — 6500–15 минг сўм;
  • гуруч (1 килограмм) — 4,5 минг–21 минг сўм;
  • ўсимлик ёғи (1 литр) — 15 500–28 минг сўм;
  • шакар (1 килограмм) — 9 минг–14 минг сўм.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев нархларни сунъий ушлаб туриб, бу масалада кўзбўямачилик ёки ура-урачиликка йўл қўйиб бўлмаслигини айтганди.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида қолипли нон нархи кескин кўтарилиш кузатилди. Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан қолипли нон нархи бўйича тезкор ўрганишлар ўтказилди.

Унга кўра, қолипли нон нархи Тошкент шаҳрида энг юқори — 2800 сўм, Қашқадарёда вилоятида энг паст — 1650 сўм, республика бўйича ўртача нарх эса 2250 сўм экани аниқланган.