Ўзбекистонда жорий этилган темир дафтар, ёшлар дафтари, аёллар дафтари ёки энг катта ютуқларга эга бўлаётган ҳоким ёрдамчилари — булар мамлакатнинг камбағалликни қисқартириш ўз инновациялари, деди Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов Kommers.uz мухбири билан суҳбатда.
Президент маслаҳатчиси ўринбосарининг таъкидлашича, ҳар бир давлатнинг камбағалликни қисқартириш бўйича янги-янги инновациялари бор, лекин улар ҳар бир давлатда ишлайди, деб айтиб бўлмайди.
«Ҳар бир давлатнинг камбағалликни қисқартириш бўйича янги-янги инновациялари бор. Ушбу инновациялар бошқа мамлакатларда ҳам ишлайди, деб айта олмаймиз. Чунки бу давлатлар аҳолисининг онги, турмуш тарзи, билим даражаси, менталитети тарафидан ёки институтларнинг тузилиш даражасидан тўғри келиши ҳам, келмаслиги ҳам мумкин», — дейди Ҳакимов.
ИТИМ директорининг сўзларига кўра, Ўзбекистон ҳам 2020 йилда жаҳон тажрибасидаги яхши андозалар ва ўз янги инновацияларни тадбиқ этган ҳолда камбағалликка қарши курашиш бўйича иқтисодий дастурларни эълон қилган.
«Ўзбекистонда жорий этилган ‘темир дафтар’, ‘ёшлар дафтари’, ‘аёллар дафтари’ ёки энг катта ютуқларга эга бўлаётган ҳоким ёрдамчилари — булар мамлакатнинг ўз инновациялари», — дейди Обид Ҳакимов.
Аввалроқ Обид Ҳакимов Ўзбекистон 2030 йилда ўрта юқори даромадли мамлакатлар қаторига киришини айтганди. Президент маслаҳатчисининг ўринбосари Kommers.uz билан суҳбатда 2030 йилгача аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажмини 4 минг долларга етказа олишини таъкидлади.


