Техасдаги инвестиция фонди Netflix акциядорлари номидан Сан-Франциско туман судига видео стриминг компаниясига қарши даъво аризаси билан мурожаат қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Инвесторлар компанияни хизматга абонентлар сони камайгани ҳақида ўз вақтида хабар бермай, уларни нотўғри йўлга қўйганликда айбламоқда. Улар даъво аризасида 2021 йилнинг 19 октябридан 2022 йилнинг 19 апрелигача компания акциялари нархининг пасайиши оқибатида кўрган зарарларини қоплашни талаб қилган.
Даъво Калифорния шимолий округида қўзғатилган. Компания ва унинг топ-менежерлари пуллик обуначилар сонининг ўсиши секинлашгани ва уларнинг сони қисқарганини ўз вақтида ошкор этмаганликда айбланди.
Айбланувчилар, шунингдек, 2022 йил Netflix акциялари нархининг пасайишидан инвесторларга пул тўлашлари керак эди. Даъво аризасида Netflix раҳбарлари Рид Хастингс ва Тед Сарандос ва молиявий директор Спенсер Нейман иш бўйича айбланувчи сифатида кўрсатилган.
Netflix акциялари январь ойида обуначилар сонининг ўсиши пасайгани ҳақида хабар берганидан кейин 20 фоизга тушиб кетди. 20 апрелда видеохизмат 35 фоиздан кўпроқ пасайиб, ҳар бир акция учун 226,19 долларни ташкил қилди. 4 апрель ҳолатига кўра, Netflix акциялари 204 доллардан ёпилди.
Компания обуначилар сонининг камайишини инфляция, бошқа видео стриминг хизматларининг рақобати ва 700 минг обуначи бўлган Россиядаги фаолияти тўхтатилгани билан изоҳлади.
Аввалроқ Netflix стриминг платформаси иловаси Россияда App Store ва Google Play’дан олиб ташланганди.


