Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 14октябр · Чоршанба
USD 11 913,35 ▲ +14,26 EUR 13 328,66 ▲ +30,24 RUB 142,39 ▲ +0,86 GBP 15 779,23 ▲ +35,54
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги минимал-максимал нархлар маълум қилинди

Суякли мол гўштининг 1 килограмми 45 мингдан 72 минг сўмгача сотилди.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари эълон қилинди.

Маълум бўлишича, 2022 йил 27 апрель ҳолатига бозорларда алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари қуйидаги нархларда сотилган:

  • суякли мол гўшти (1 килограмм) — 45 минг–72 минг сўм;
  • қўй гўшти (1 килограмм) — 55 минг–85 минг сўм;
  • картошка (1 килограмм) — 2500–8 минг сўм;
  • пиёз (1 килограмм) — 2 минг–5 минг сўм;
  • сабзи (1 килограмм) — 1000–6 минг сўм;
  • тухум (10 дона) — 7 минг–15 минг сўм;
  • гуруч (1 килограмм) — 4,5 минг–20 минг сўм;
  • ўсимлик ёғи (1 литр) — 15 минг–26 минг сўм;
  • шакар (1 килограмм) — 8800–13 минг сўм.

Аввалроқ Ўзбекистон озиқ-овқат хавфсизлиги рейтингида икки ўрин юқорилагани ҳақида хабар берилганди. Ўзбекистон 2019–2021 йиллар бўйича умумий рейтингда икки ўринга кўтарилди ва 2021 йилда 113 та мамлакат орасида 78 ўринни эгаллади. Ўзбекистоннинг умумий тўплаган баллари 0,7 бирликка пасайган.