Visa тўлов тизимининг Россия бозорини тарк этишидан кўрган зарари 35 миллион долларни ташкил қилди, деб ёзади РБК компаниянинг 2022-молия йилининг иккинчи чорагидаги молиявий ҳисоботига кўра.
Умуман олганда, компания Украинага ҳужум туфайли 60 миллион доллар йўқотди. Россия ва Украинадаги ходимларни қўллаб-қувватлаш Visa’га 25 миллион долларга тушади.
Россия бизнесидан олинган даромад компаниянинг 2021 ва 2022 йилнинг биринчи ярмидаги умумий соф даромадининг 4 фоизини ташкил этди. Иккинчи чоракда соф фойда ҳатто 21 фоизга ошиб, 3,6 миллиард долларга етди.
Ҳисобот даврида Visa акциядорлик инвестицияларидан 127 миллион доллар, шунингдек номоддий активлар амортизацияси ва уларни сотиб олишдан кейинги харажатлардан 40 миллион доллар йўқотди.
Маълумот учун, айни пайтда Россияда чиқарилган Visa карталари чет элда ишламайди. Хорижий банклар Россияда Visa карталарини қўллаб-қувватлашни тўхтатди.


