Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 8октябр · Пайшанба
USD 11 790,79 ▲ +12,34 EUR 13 285,86 ▲ +86,93 RUB 137,78 ▼ −0,57 GBP 15 655,81 ▲ +75,28
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Бухородан Истанбулга мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади

Парвозлар ҳафтада икки марта — пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.

Бухоро шаҳридан Туркиянинг Истанбул шаҳрига мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади. Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2022 йил 15 майдан бошлаб Uzbekistan Airways Бухоро–Истанбул–Бухоро янги халқаро йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни йўлга қўяди. 

Парвозлар ҳафтада икки марта — пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.

Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин.

Аввалроқ Тошкент–​​Минеральние Води–Тошкент халқаро йўналиши бўйича парвозлар сони оширилишини маълум қилинганди.