Тошкент–Минеральние Води–Тошкент халқаро йўналиши бўйича парвозлар сони оширилишини маълум қилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, авиақатновлар мунтазам равишда якшанба кунлари амалга оширилмоқда, 2022 йил майдан бошлаб чоршанба кунлари ҳам амалга оширила бошлайди.
Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин.
Аввалроқ Ўзбекистонда Жанубий Корея пойтахти — Сеул шаҳрига парвозлар сони оширилиши ҳақида хабар берилганди.
Айни пайтда авиақатновлар пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилмоқда. 2022 йилнинг май ойидан бошлаб эса сешанба кунлари ҳам амалга парвозлар йўлга қўйилади.


