Буюк Британия 14 апрелдан бошлаб Россиядан пўлат ва темир импортига тақиқ жорий қилади, дея хабар қилди Британия ҳукумати матбуот хизмати.
«14 апрелдан бошлаб Россия темир ва пўлатини импорт қилишни тақиқлаймиз», — деди Британия ташқи ишлар вазири Лиз Трасс.
Пресс-релизда қайд этилишича, тегишли низом 14 апрель куни Британия парламентига киритилади. Шунингдек, Россияга «квант технологиялари, замонавий материаллар, ҳашаматли товарлар» экспортини тақиқлашни назарда тутади.
Март ойи охирида Британия ташқи ишлар вазири Лиз Трасс агар Россия Украинага ҳужумни тўхтатиб, ҳудудни тарк этса, мамлакатнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар бекор қилиниши мумкинлигини айтганди.
Европа Иттифоқи санкциялари
Европа Иттифоқи 15 март куни Россиядан пўлат ва темир маҳсулотлари импортини тақиқлади.
Иттифоқ рўйхатига қуйма темир ва қотишмаган (углерод) пўлатдан ясалган қолиплар ва профиллар, металл билан қопланган плиталар, қотишма бўлмаган пўлатдан ва бошқа қотишмалардан иссиқ прокатланган плиталар, зангламайдиган пўлатдан ясалган совуқ прокат плиталар, арматура ва симли маҳсулотлар киради.


