Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Уруш таъсири: Huawei Россиядаги ходимларининг бир қисмини таътилга жўнатди

Huawei шунингдек, маркетинг ходимларини қисқартирди.

Хитойнинг телекоммуникация ускуналари ишлаб чиқарувчи Huawei компанияси Россиядаги офиси ходимларининг бир қисмини бир ойга таътилга жўнатди. Бу ҳақда Forbes манбалари хабар берди. Аввалроқ компания АҚШнинг иккиламчи санкцияларидан қўрқиб, Россиядаги савдоларини тўхтатган эди.

Россиянинг Украинага ҳужуми бошланганидан сўнг АҚШ Президенти Жо Байден маъмурияти Россиянинг илғор технологиялардан фойдаланишини чеклашини маълум қилди. Санкциялар Россия билан ҳатто Америка технологияси ва ускуналари ёрдамида маҳсулот ишлаб чиқарадиган учинчи давлатлар билан ҳам савдо қилишни тақиқлайди.

Huawei россиялик ходимларининг бир қисмини ойлик таътилга жўнатгани ҳақида Forbes’га компанияга яқин манба, дистрибьюторлик компанияси ходими ва уяли алоқа оператори ходими маълум қилган.

«Huawei, иккиламчи санкциялардан қўрқиб, деярли АҚШнинг биринчи чекловларидан кейин Россиядаги барча буюртмаларни тўхтатди. Буюртма йўқ, шунинг учун ходимлар нима учун офисга бориши керак — бир ой ичида таътил ё узайтирилади ёки ходимлар қайтарилади», — деди ишлаб чиқарувчига яқин манба.

Huawei шунингдек, маркетинг ходимларини қисқартирди, дея қўшимча қилди дистрибьюторлик компанияси ходими.