Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Россияда ишсизлик 2022 йил сўнгги 10 йиллик рекордни янгилаши мумкин

Иш ўринлари сони тахминан 2 миллионга қисқариши мумкин.

Фото: Novostroy

Россияда 2022 йил ишсизлик биринчи чоракка нисбатан икки баравар ошиши ва сўнгги 10 йил ичида биринчи марта 9 фоиздан юқорилаши мумкин, дея прогноз қилмоқда таҳлилчилар.

Таъкидланишича, иш ўринлари сони тахминан 2 миллионга қисқариши мумкин.

«Бу [Россияда] ислоҳотлар бошланган ва заводлар ёпилган 1990-йилларнинг бошларини эслатади», — деди иқтисод фанлари доктори, профессор Евгений Гонтмахер.

Қайд этилишича, 2022 йил охиригача мамлакатда 2 миллионга яқин иш ўрни қисқартирилиши мумкин ва 2023 йилгача вазият яхшиланмайди.

Меҳнат бозоридаги инқироз иш ҳақининг камайиши, ходимларни тўлиқ бўлмаган иш кунига ўтказиш ёки уларни маош тўланмайдиган таътилга юборишда ифодаланади.

Москва макроиқтисодий таҳлил ва қисқа муддатли прогнозлаш маркази маълумотларига кўра, март ойида бўш иш ўринлари февраль ойига нисбатан 20 фоизга камайди, энг кескин пасайиш эса Москва ва Санкт-Петербургда кузатилди.