Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Санкциялар туфайли хорижий давлатларда Россиянинг 78 та самолёти ҳибсга олинди

Россияга парвозларни 22 та давлатдан 30 дан ортиқ авиакомпания давом эттирмоқда.

Фото: «tourweek.ru»

Украинага қарши ҳарбий ҳужумга жавобан киритилган Ғарб санкциялари туфайли Россиянинг 78 та самолёти хорижда ҳибсга олинди. Бу ҳақда мамлакат транспорт вазири Виталий Савельев Федерация Кенгашининг иқтисодий сиёсат қўмитаси йиғилишида маълум қилди.

Вазирнинг сўзларига кўра, Россия авиакомпаниялари аллақачон 800 га яқин самолётни ички реестрга ўтказган. Маълумотларга кўра, Россиянинг 1367 та самолётидан 78 таси хорижда ҳибсга олинган. Таъкидланишича, 22 та давлатдан 30 дан ортиқ авиакомпания Россияга парвозларини давом эттирмоқда.

Савельевнинг айтишича, Россия ҳукумати Ғарб лизинг берувчилари билан вазиятни ҳал қилишнинг қонуний йўлларини изламоқда, бироқ ҳозирча улар самолётни бериш ниятида эмас. Транспорт вазирлиги 2022 йилда Россия авиакомпанияларининг йўловчи ташиш ҳажмини 90–100 миллион киши даражасида башорат қилмоқда.

Аввалроқ Гибралтар россиялик миллиардер Дмитрий Пумпянскийнинг яхтасини ҳибсга олгани хабар қилинганди. Шунингдек, Хитой Россия компанияларига самолёт қисмларини етказиб беришдан бош тортгани ҳақида хабар берилди.