Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 13октябр · Сешанба
USD 11 899,09 ▲ +1,19 EUR 13 298,42 ▼ −37,94 RUB 141,53 ▲ +1,35 GBP 15 743,69 ▲ +6,34
Маълумот: Марказий банк
Молия

Ўзбекистонда тижорат банкларига бир қанча имтиёзлар берилди

Асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича Марказий банк бошқарувининг навбатдаги йиғилиши 2022 йил 21 апрель кунига белгиланган.

Фото: ТАСС

Ўзбекистондаги ташқи хатарларни минималлаштириш бўйича кўрилаётган қўшимча чоралар доирасида тижорат банкларига бир қанча имтиёзлар берилмоқда. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.

Тижорат банкларига жорий йилнинг 1 июлига қадар:

  • чакана операциялар бўйича валюта курсларини белгилашда валюта биржасида колл аукцион натижасида шаклланган валюта курсидан фойдаланиш имконияти берилди;
  • тижорат банклари томонидан аукционларда харид қилинадиган Марказий банк облигациялари бўйича фоиз ставкалари даражаси асосий ставканинг юқори чегарасигача кенгайтирилди;
  • икки ҳафталик депозит аукционлари бўйича лимитлар бекор қилинди.

Асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича Марказий банк бошқарувининг навбатдаги йиғилиши 2022 йил 21 апрель кунига белгиланган.