Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Молия

Шавкат Мирзиёев Давлат солиқ қўмитасига ташриф буюради

Давлат раҳбари қўмитанинг янги ташкил этилган Маълумотларни қайта ишлаш маркази фаолияти билан танишади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев 16 март куни Давлат солиқ қўмитасига ташриф буюради. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Президент қўмита биносидан солиқ маъмурчилигини ислоҳ қилиш ва соҳага ахборот технологияларини кенг жорий этиш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказади.

Шунингдек, давлат раҳбари қўмитанинг янги ташкил этилган Маълумотларни қайта ишлаш маркази фаолияти билан танишади.