Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Шавкат Мирзиёев «маҳсулотбай» кооперацияни йўлга қўйиш зарурлигини айтди

Навоий комбинати «маҳсулотбай» кооперация бўйича биринчи қадамларни қўймоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистонда саноат тармоқлари, йирик корхоналар билан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида «маҳсулотбай» кооперацияни йўлга қўйиш зарур. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев саноат кооперациясини ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш юзасидан ўтказилаётган йиғилишда маълум қилди.

Қайд этилишича, бу борада Навоий комбинати биринчи қадамларни қўймоқда.

Хабарга кўра, комбинат импорт маҳсулотлар ва уларга техник талаблар ҳақидаги маълумотларни «кооперация портали»га жойлаштиргани ҳисобига, олдин импорт қилинган 600 миллиард сўмлик маҳсулотлар 18 та маҳаллий корхона томонидан ишлаб чиқарилмоқда.

Таъкидланишича, ушбу 18 та корхона сўнгги 3 йилда кичик корхонадан ўрта ишлаб чиқарувчилар тоифасига ўтиб, иш ўринларини 10 бараварга оширган. Йиғилишда ушбу тажрибани барча тармоқ ва ҳудудлар йўлга қўйиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Шунингдек, бу борада 2022 йил учун 4,4 триллион сўмлик кооперация шартномалари тузиш режалари мутлақо қониқарсиз эканлиги таъкидланди. Буни 15 триллион сўмга етказиш бўйича барча имкониятлар мавжуд.

Шунинг учун 1 июлга қадар жами 283 турдаги импорт қилинаётган маҳсулотларни маҳаллийлаштириш бўйича тайёр бизнес-режаларни тадбиркорларга таклиф этиш вазифаси қўйилди.

Аввалроқ Президент Фармацевтика агентлиги директори ва «Ўзбекистон темир йўллари» раисига ҳайфсан эълон қилганди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев импорт маҳсулотларни Ўзбекистонда ишлаб чиқариш устувор йўналиш бўлиши кераклигини айтгани ҳақида хабар берилди.