Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Европа Иттифоқи Россияга қарши янги санкциялар пакетини тайёрлагани маълум бўлди

Баъзи чекловлар 8 мартда тасдиқланиши мумкин.

Фото: «123ru.net»

Европа Иттифоқи Россияга қарши янги санкциялар тайёрламоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Маълумотларга кўра, Европа Иттифоқининг баъзи чекловлари 8 мартда тасдиқланиши мумкин. Шунингдек, санкцияларнинг янги пакети портлар ва кемаларнинг уларга киришига чекловларни ўз ичига олади.

Бундан ташқари, санкцияларга дучор бўлган шахслар рўйхати кенгайтирилиши, шунингдек, ҳарбий соҳада қўлланиладиган технологияларнинг янада чекланиши кутилмоқда.

Таъкидланишича, Брюссель чекловларни четлаб ўтиш учун криптовалютадан фойдаланишнинг олдини олиш мақсадида уларга санкциялар қўлланилишини кучайтириш устида ишламоқда.

Аввалроқ PwC ва KPMG компаниялари Россияни тарк этиши хабар қилинганди. Шунингдек, Олег Тиньков жамоатчиликдан уни «олигарх» деб атамасликни сўрагани ҳақида хабар берилди.