2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистон қиймати 55,1 миллион долларга тенг бўлган 78,6 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 14,8 минг тоннага ошган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, январь ойида экспорт қилинган мева ва сабзавотлар ҳажми қуйидагича:
- мева ва резаворлар – 10,1 минг тонна
- қуритилган мева ва резаворлар – 3,7 минг тонна
- сабзавотлар – 45,4 минг тонна
- қалампир – 1,7 минг тонна
- помидор – 5,7 минг тонна
- узум – 6,6 минг тонна
- майиз – 7,1 минг тонна
- ерёнғоқ – 1,8 минг тонна
- тарвуз-қовун – 277,6 минг тонна.
Аввалроқ Ўзбекистон энг кўп мева-сабзавот экспорт қилаётган давлатлар ҳақида хабар берилганди.


