Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги 70 млрд сўмлик қандолат корхонасига борди

Давлат раҳбари қандолат маҳсулотлари сифатини кўрган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари маҳаллалар ҳаёти, саноат лойиҳалари билан танишиш мақсадида Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида бўлиб турибди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Президент дастлаб Almerro group масъулияти чекланган жамиятининг қандолат корхонасини кўздан кечирган.

Умумий қиймати 70 миллиард сўм бўлган ушбу корхона икки босқичдан иборат. Ўтган йили ноябрда биринчи босқичи ишга туширилган. Янги бино қурилиб, Туркиядан замонавий технологиялар келтириб ўрнатилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, бугунги кунда корхона йилига 2 минг тоннага яқин қандолат маҳсулотлари тайёрлаш қувватига эга. Бу ерда шоколад, конфет, печенье, вафли каби 95 турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилади. 120 киши иш билан таъминланган.

Давлат раҳбари қандолат маҳсулотлари сифатини кўрган.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Сифати яхши, чет элники билан бемалол рақобатлаша олади. Фақат нархни тушириш бўйича яна имконият бор. Масалан, импорт қилинаётган қўшимчаларни хомашё шаклида олиб, шу ернинг ўзида тайёрлаш йўлга қўйилса, таннархни 10-15 фоиз арзонлаштириш мумкин. Шунда маҳсулотлар яхши сотилиб, қўшимча иш ўринлари очиш имконияти пайдо бўлади», — дейди Шавкат Мирзиёев.

Фото: Президент матбуот хизмати

Корхонанинг иккинчи босқичи фойдаланишга топширилганидан сўнг йиллик қувват 10 минг тоннага етади. Маҳсулотларнинг бир қисмини қўшни давлатлар ва Мўғулистонга экспорт қилиш мўлжалланган.