Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

«Бу сув устозимиз Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг қизига тегишли» — Мурод Назаров

Тадбиркор Жеймс Бонд ролида реклама қилган Ocard суви бизнеси Тошкент шаҳар ҳокимининг қизига қарашли эканини айтди.

Коллаж: Kommers.uz

Бизнесмен Мурод Назаров Ocard бренди остидаги сув бизнеси Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг қизига тегишли эканини айтди. Бу ҳақда у Шоира Мирсодиқовага берган интервьюсида маълум қилди.

Қайд этиш керакки, Мурод Назаровнинг ўзи ушбу маҳсулотнинг реклама ролигида Жеймс Бонд ролида кўриниш берган.

«Сув устозимиз ҳоким Жаҳонгир аканинг қизлариники», — дейди тадбиркор.


Маълумот учун, 24 каратли олтин зарралари билан тўйинтирилган «юқори сифатли сув»нинг 0,7 литр ҳажмдаги бир идишининг нархи 515 минг сўмга тенг.