Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Тошкент шаҳри бўйлаб электр энергияси узилди. Метро ишдан тўхтади

Узилишлар туфайли Тошкент метрополитенида ҳам чироқ ўчган.

Фото: «upravlenie-gkh.ru»

Тошкент шаҳри бўйлаб электр энергиясида узилиш кузатилди. Чилонзор, Олмазор, Бектемир, Миробод, Шайхонтохур, Юнусобод, Яшнобод туманларида умуман электр йўқ.

Узилишлар туфайли Тошкент метрополитенида ҳам чироқ ўчган.

«Тошкент шаҳрининг барча ҳудудларида электр энергияси ўчганлиги сабабли Тошкент метрополитенининг барча йўналишларида вақтинчалик метро ҳаракати тўхтади. Носозлик бартаф этилганидан сўнг Тошкент метрополитен йўловчиларга доимий жадвал асосида хизмат кўрсатишни давом эттиради», — дейилади хабарда.

Фото: Тошкент метрополитени

Манбаларга кўра, Ўзбекистоннинг бир қанча ҳудудлари, хусусан Тошкент вилоятида ҳам узилиш кузатилмоқда.