Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистон товар-хом ашё биржасида Аи-80 бензини 6,3 фоизга арзонлади

Маҳсулотнинг бир литри тахминан 5700 сўмни ташкил қилмоқда.

Фото: Автострада

Ўзбекистонда Аи-80 маркали автомобиль бензинининг биржадаги нархи пасайди. Бу ҳақда республика товар-хом ашё биржаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида 8 январь куни эрталабки сессияда ўтказилган биржа савдо натижаларига кўра, АИ-80 маркали автомобиль бензинининг нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 7 миллион 474,4 минг сўмни ташкил қилган. Бу 7 январдаги нархга нисбатан 6,3 фоизга арзондир.

Қайд этилишича, АИ-80 маркали автомобиль бензиннинг биржадаги нархи литрга ўтказилганда маҳсулотнинг бир литри тахминан 5700 сўмни ташкил қилади.

Шунингдек, биржа савдоларига АИ-80 маркали автомобиль бензини сотувчи корхоналар томонидан барқарор равишда биржа савдоларига қўйиб борилаётгани маълум бўлди.

Аввалроқ Ўзбекистон товар-хом ашё биржасида суюлтирилган газнинг кунлик ўртача нархи тушгани хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистон энг кўп бензин импорт қилаётган давлатлар ҳақида хабар берилди.