Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 9сентябр · Чоршанба
USD 11 789,33 ▲ +4,03 EUR 13 702,74 ▲ +7,04 RUB 136,48 ▲ +0,35 GBP 15 954,50 ▲ +5,45
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Тошкент вилоятида «Чирчиқ-Химград индустриал парки» ташкил этилади

Парк ташкил этилишига бир қатор вазирликлар масъул ҳисобланади.

Фото: «ip-bt.com»

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида 2022 йил январь ойида «Чирчиқ-Химград индустриал парки» ташкил этилади. Бу ҳақда Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисидаги Президент фармони лойиҳасида сўз боради.

Лойиҳага кўра, парк кимё ва газ-кимёси соҳаларини ривожлантириш ва табиий газни қайта ишлаш даражасини 8 фоиздан 20 фоизга етказиш орқали кимё саноатида 2 миллиард долларлик маҳсулот ишлаб чиқариш мақсадлари доирасида ташкил этилади.

Қайд этилишича, парк ташкил этилишига Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзкимёсаноат» АЖ ҳамда «Ўзбекнефтгаз» АЖ масъул ҳисобланади. Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров эса жараённи назорит қилади.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Мирзо-Улуғбек туманидаги IT-парк қурилиши билан танишгани хабар қилинганди.