Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 9сентябр · Чоршанба
USD 11 813,21 ▲ +23,88 EUR 13 719,86 ▲ +17,12 RUB 136,71 ▲ +0,23 GBP 16 000,99 ▲ +46,49
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистонда агрохизматлар тизими учун 17,1 млн доллар ажратилади

Маблағларнинг барчаси Халқаро молия институтлари томонидан ажратилади.

Фото: «propozitsiya.com»

Ўзбекистонда 2022 йил илм-фан ва инновацияга асосланган агрохизматлар кўрсатиш тизимини такомиллаштириш учун 17,1 миллион доллар ажратиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳасида сўз боради.

Қайд этилишича, Фарғона, Самарқанд, Жиззах, Андижон, Навоий, Хоразм вилоятлари агрохизматлари марказларини ташкил этиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларни хизматлар билан қамраб олиш даражасини 30 фоизга етказиш кўзда тутилган.

Лойиҳага кўра, хар бир ҳудудий агрохизматлар марказларига 12 нафардан (8 та йўналишда, ўсимликлар ҳимояси ва карантини, зоотехния, механизация, агрокимё-тупроқшунослик, агрономия, ветеринария, иқтисодиёт, ирригация), жами 72 нафар ходим жалб этилади.

Шунингдек, соҳага 10 нафар хорижий экспертни жалб этган ҳолда агрохизматлар марказлари учун етук кадрларни тайёрлаш, уларни доимий малакасини ошириш режалаштирилган. Бунинг учун эса 1,3 миллион доллар ажратилади.

Маблағларнинг барчаси Халқаро молия институтлари томонидан ажратилади.