Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

«Тошшаҳартрансхизмат» бир нафар йўловчини ташиш қанчага тушишини маълум қилди

Корхона 9 ойда жами 102,7 миллион нафар йўловчи ташиган.

Фото: Telegram/@KoDnu

«Тошшаҳартрансхизмат»нинг бир йўловчини ташиш харажатлари 3254,0 сўмни ташкил қилади. Бу ҳақда корхона матбуот хизмати хабар берди.

«Тошшаҳартрансхизмат» автобус саройлари фаолиятининг 2021 йил 9 ой якунлари бўйича бир йўловчи ташиш учун шаклланган харажатлари тўғрисида маълумот эълон қилинди.

Инфографика: «Тошшаҳартрансхизмат»

Маълум қилинишича, ушбу даврда ташилган йўловчилар сони 102,7 миллион нафарни ташкил қилган. Шунингдек, автобусларнинг йўналишларда юрган масофаси 64 миллион 310,5 минг километрга тенг.

Қайд этилишича, йўловчиларни ташиш учун сарфланган жами харажатлар 334 миллиард 188,0 миллион сўмни ташкил қилган. Шу билан бирга, амалдаги йўл кира тарифи — 1400 сўм.

Таъкидланишича, 1 йўловчи учун харажатлар — 3254,0 сўмга тенг. Шунингдек, 1 километр учун харажатлар — 5196,5 сўмни ташкил этади.

Аввалроқ Тошкент жамоат транспортида йўлкира нархи кўтарилиши хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда шаҳарлараро йўл ҳақи йил бошига нисбатан салкам 10 фоизга ошгани ҳақида хабар берилди.