Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10сентябр · Пайшанба
USD 11 797,92 ▼ −15,29 EUR 13 739,86 ▲ +20,00 RUB 138,00 ▲ +1,29 GBP 15 999,16 ▼ −1,83
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистон марказий деҳқон бозорларидаги минимал-максимал нархлар маълум қилинди

Картошка нархи тушди, гуруч ва ўсимлик ёғи нархлари ошди.

Фото: «financialtribune.com»

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари эълон қилинди.

Маълум бўлишича, 2021 йил 22 декабрь ҳолатига бозорларда маҳсулотлар қуйидаги нархларда сотилган:

  • суякли мол гўшти (1 килограмм) — 45 минг–68 минг сўм;
  • қўй гўшти (1 килограмм) — 52 минг–80 минг сўм;
  • картошка (1 килограмм) — 3000–6000 сўм;
  • пиёз (1 килограмм) — 1200–4000 сўм;
  • сабзи (1 килограмм) — 1000–4500 сўм;
  • тухум (10 дона) — 7000–15 минг сўм;
  • гуруч (1 килограмм) — 5000–17 минг 500 сўм;
  • ўсимлик ёғи (1 литр) — 14 минг–24 минг сўм;
  • шакар (1 килограмм) — 7500–10 минг 500 сўм.

Аввалроқ Ўзбекистонда уй-жой нархи 2020 йилга нисбатан қимматлагани хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистон бозорларидаги нима арзонлашиб, нималар қимматлашгани ҳақида хабар берилди.