Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 11 ойда 37,9 миллиард долларга тенг бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Унга кўра, 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 37,9 миллиард долларни ташкил этган.
Шундан экспорт улуши 15,5 миллиард доллар бўлган. Экспортда маҳсулотлар 13,2 миллиард, хизматлар 2,3 миллиард долларлик улушни эгаллаган.
Ташқи савдо айланмасида импорт 22,4 миллиард долларга етган. Импортда маҳсулотлар 20,9 миллиард, хизматлар 1,5 миллиард доллар улушни ташкил этган.
Маълумот учун, Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасидаги энг юқори кўрсаткич октябрь ойида кузатилиб, 4,4 миллиард долларни ташкил этган.


