Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 27сентябр · Якшанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистон асосан қайси давлатларга автомобиль экспорт қилаётгани маълум бўлди

Энг кўп автомобиль Қозоғистонга экспорт қилинган

Фото: Autostrada

Давлат статистика қўмитаси 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон енгил автомобиль экспорт қилган асосий давлатлар ҳақида маълумот эълон қилди.

Хабар қилинишича, 10 ой ичида Ўзбекистон қуйидаги давлатларга автомобиль экспортини амалга оширган:

  • Қозоғистон — 26 минг 776 та;
  • Украина — 568 та;
  • Россия — 400 та;
  • Озарбайжон — 141 та;
  • Афғонистон — 128 та;
  • Тожикистон — 72 та;
  • Қирғизистон — 30 та.

Аввалроқ Ўзбекистонда 10 ойда қайси автомобиль энг кўп ишлаб чиқарилгани хабар қилинганди. Шунингдек, Cobalt Қозоғистонда энг кўп сотилаётган автомобиль экани ҳақида хабар берилди.