Ўзбекистонда 10 ойда қарийб 86 триллион сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистонда жами 85,9 триллион сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Қурилиш ҳажми 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,1 фоизга ошган.
Ўзбекистонда сўнгги 10 йилда бажарилган қурилиш ишлари ҳажми қуйидагича:
- 2010 йилда — 8,2 триллион сўм;
- 2011 йилда — 9,5 триллион сўм;
- 2012 йилда — 11,7 триллион сўм;
- 2013 йилда — 15,2 триллион сўм;
- 2014 йилда — 20,1 триллион сўм;
- 2015 йилда — 25,4 триллион сўм;
- 2016 йилда — 29,4 триллион сўм;
- 2017 йилда — 34,7 триллион сўм;
- 2018 йилда — 51,1 триллион сўм;
- 2019 йилда — 71,2 триллион сўм;
- 2020 йилда — 88,1 триллион сўм.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг 4 ҳудудида 740 миллион долларлик кимё кластерлари қурилиши маълум қилинганди.


