Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистоннинг 10 ойдаги ташқи савдо айланмаси ҳажми маълум қилинди

Экспорт ҳажми 12,4 миллиард долларни ташкил этган

Фото: «money.com.tw»

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 32,6 миллиард долларга тенг бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 32,6 миллиард долларни ташкил қилган. Жумладан, экспорт ҳажми 12,4 миллиард бўлиб, шундан:

  • маҳсулотлар — 10,3 миллиард;
  • хизматлар — 2,1 миллиард.

Шунингдек, импорт ҳажми 20,2 миллиард долларни ташкил этган, шундан:

  • маҳсулотлар — 18,8 миллиард;
  • хизматлар — 1,4 миллиард.

Бундан ташқари, сальдо 7,8 миллиард долларга етган.

Аввалроқ Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 10 ойда қанчага ўсгани маълум қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 46 миллиард доллардан ошиши кутилаётгани ҳақида хабар берилди.