Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 10 ойда қанчага ўсгани маълум қилинди

Давлат статистика қўмитаси январь-октябрь ойларидаги иқтисодий ҳолат бўйича маълумот берди

Фото: «medium.com»

Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 10 ойда 108,5 фоизга ўсди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2021 йилнинг 10 ойида Ўзбекистон иқтисодий ҳолати бўйича қуйидаги кўрсаткичлар қайд этилган:

  • саноат ишлаб чиқариш физик ҳажми индекси — 109,5 фоиз;
  • қурилиш ишлари ҳажмининг ўсиш суръати — 105,1 фоиз;
  • чакана савдо товар айланмаси ўсиш суръати — 110,5 фоиз;
  • хизматлар ҳажмининг ўсиш суръати — 119,4 фоиз;
  • ташқи савдо айланмаси ўсиш суръати — 108,5 фоиз;
  • экспортнинг ўсиш суръати — 93,3 фоиз;
  • импортнинг ўсиш суръати — 120,5 фоиз;
  • фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони — 540 минг 098 та.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 46 миллиард доллардан ошиши кутилаётгани хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистон Марказий Осиёда иқтисодиёти энг тез ривожланаётган давлат деб топилгани ҳақида хабар берилди.