Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистонда доллар курси кема-кет учинчи кун кўтарилди

1 АҚШ долларининг расмий курси 5,02 сўмга кўпайган

Фото: ТАСС

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 5,02 сўмга ошиб, 10 737,06 сўмни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 1 АҚШ долларининг расмий курси 5,02 сўмга ошиб, 10 737,06 сўмни ташкил этган. 1 евро курси 12 минг 286,42 сўмга баҳоланиб, 15,72 сўмга тушган. Шунингдек, 1 рубль 148,98 сўм этиб белгиланиб, 2,08 сўмга камайган.

Инфографика: Марказий банк

Маълумот учун, ушбу алмашув курслари 15 ноябрь, душанба кунидан кучга киради.

Аввалроқ USAID Ўзбекистонга коронавирусга қарши кураш учун 2,5 миллион доллар ажратиши хабар қилинганди. Шунингдек, Марказий банк ва Жаҳон банки валюта сиёсатини либераллаштиришни муҳокама қилгани ҳақида хабар берилди.