Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 27сентябр · Якшанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича йўриқномага ўзгартириш киритилди

Адлия вазирлиги бу борадаги тегишли ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказди.

Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказди.

Унга кўра, эндиликда тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш қоғоз билан биргаликда дастурий тизим орқали электрон тарзда юритилиши ва расмийлаштирилиши мумкин бўлади.

Шунингдек, Марказий банкнинг Банк тизими маълумотлар омборига банк томонидан узатиладиган актив ва мажбуриятлар, балансдан ташқари ҳисобварақлар ва улар билан боғлиқ шартномаларга доир маълумотлар рўйхати тасдиқланди.

Мазкур маълумотлар ҳар банк иш куни соат 10:00 дан, ойлик тақдим этиладиган маълумотлар эса кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмаган ҳолда тўғри, тўлиқ ва ўз вақтида узатилиши белгиланди.