Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

«Афросиёб» электропоездларининг чипталар нархи қимматлашади

Шу билан бирга, «Шарқ», «Насаф» ва «Ўзбекистон» йўловчи поездлари чипта нархлари 15 фоизга оширилади.

Электропоездлар инфратузилмасини сақлаш ва доимий модернизация қилиш ишлари ҳамда йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида 2026 йил 1 февралдан бошлаб юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездлари чипта нархлари 15%га оширилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» хабар берди.

«Афросиёб» электропоездлари учун янгиланган чипта нархлари қуйидагича белгиланади:

Тошкент — Бухоро

  • VIP — 1 138 000 сўм
  • Бизнес — 760 000 сўм
  • Эконом — 509 000 сўм

Тошкент — Қарши

  • VIP — 976 000 сўм
  • Бизнес — 642 000 сўм
  • Эконом — 429 000 сўм

Тошкент — Самарқанд

  • VIP — 709 000 сўм
  • Бизнес — 455 000 сўм
  • Эконом — 311 000 сўм этиб белгиланди.

Шу билан бирга, «Шарқ», «Насаф» ва «Ўзбекистон» йўловчи поездлари чипта нархлари 15% га оширилади.