Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Бу йил кўчмас мулкни оммавий баҳолаш бошланади

Оммавий баҳолаш Кадастр агентлиги ҳузуридаги Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази томонидан ўтказилади. Баҳолаш давомида нархни шакллантирувчи омиллар ўрганилади.

Иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруғи билан Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш услубиёти тасдиқланди. Ҳужжат президентнинг “Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Оммавий баҳолаш Кадастр агентлиги ҳузуридаги Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази томонидан ўтказилади.

Оммавий баҳолашни ўтказиш тартиби қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • объектлар қийматини аниқлаш учун зарур бўлган маълумотларни, шу жумладан кўчмас мулк бозори тўғрисидаги маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш;
  • оммавий баҳоланиши лозим бўлган объектларни гуруҳлаш;
  • нарх ва баҳолаш бўйича кўчмас мулк бозори тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилиш асосида объектларни сегментлаш йўли билан оммавий баҳоланиши лозим бўлган ҳудудларни зоналаштириш;
  • нархни шакллантирувчи омилларни ва уларнинг объектлар қийматини аниқлашга таъсир даражасини (коэффициентини) аниқлаш;
  • объектлар қийматини аниқлаш;
  • оммавий баҳолаш натижаларини тасдиқлаш.

Оммавий баҳолашни босқичма-босқич амалга ошириш режалаштирилмоқда:

  • 2025-2026 йилларда – тажриба тариқасида Тошкент шаҳрида;
  • 2026-2027 йилларда – Нукус шаҳри ва вилоят марказларида;
  • 2027 йил ва ундан кейинги йилларда – қолган ҳудудларда.

Қуйидаги маълумотлар олинади ва таҳлил қилинади:

  • нархни шакллантирувчи омиллар;
  • электрон савдо майдончалари, шу жумладан объектларни сотиш ва ижарага бериш, шунингдек, кўчмас мулк билан боғлиқ операциялар бўйича ташкилотларда тузилган нотариал тасдиқланган битимлар тўғрисидаги эълонлар, шунингдек, тижорат банклари ва бошқа кредит ташкилотларининг объектларнинг гаров қийматини ўз ичига олган маълумотлари;
  • турли баҳолаш ёндашувлари доирасида объектлар қийматини аниқлаш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар.