Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Раҳбарлар энди суҳбатда танланади – қоғозда эмас

Президент қабул қилган 2030 йилгача бўлган маҳаллий давлат ҳокимиятини ислоҳ қилиш концепциясида бир муҳим янгилик бор. Эндиликда ҳоким ўринбосарлигига номзодлар Кенгаш комиссияси олдида шахсан ҳудудни ривожлантириш дастурини тақдим этади.

Яъни, энди раҳбар лавозимига даъвогар шахс қаердан келгани, қайси “рўйхат”да эканидан кўра, ҳудуд учун аниқ режаси ва нуқтаи назарини ҳимоя қила олиш қобилиятига қараб баҳоланади. Бу, авваламбор, масъулият ва очиқликни оширади.

Кенгашнинг доимий комиссияси номзодлардан жонли суҳбатда жавоб сўрайди. Улар эса мактабдан тортиб иш ўринларигача аниқ ечимлар таклиф қилмаса, лавозимга ўта олмайди.

Менимча ҳам, раҳбарни қоғозда эмас, суҳбатда танлаш — ҳокимият ва жамоатчилик орасидаги ишончни тиклашда муҳим мезон. Бу тизим қолса, раҳбарлик жавобгарлик вазифасига айланади.