Twitter бош директори Илон Маск компания учун янги раҳбар қидирмоқда. Бу ҳақда CNBC хабар берди.
Америкалик миллиардер ноябрь ойида ўз ўрнига ўринбосар излаётганини маълум қилганди. Номзод топилиши билан у Twitter бош директорлиги лавозимидан кетишини айтганди.
Шунингдек, у аввалроқ Twitter фойдаланувчиларидан компания бош директорлигида кетиш ёки кетмаслиги бўйича сўровнома ташкил қилган. Сўров натижаларига кўра, 17 млн (57,5 фоиз) фойдаланувчи Маскнинг истеъфога чиқиши учун овоз берган.
«Бу ишни бажарадиган аҳмоқ одамни топсам, мен бош директор лавозимини тарк этаман. Шундан кейин мен дастурий таъминот ва серверлар гуруҳини бошқараман», — деди Маск.
Маълумот учун, Илон Маск октябрь ойида Twitter’ни 44 миллиардга сотиб олганди.


