Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

КОНМЕБОЛ Аргентинага 10 млн доллар ажратди

Ташкилот раҳбари ЖЧ-2022 финал учрашувидан кейин Аргентина терма жамоаси сардорига ушбу пул мукофоти чекини топширган

Фото: Yandex

Жанубий Америка футбол конфедерацияси (КОНМEБОЛ) ЖЧ—2022 да ғалаба қозонган Аргентинага мукофот пули ажратди.

Қайд этилишича, конфедерацияси раҳбари Алехандро Домингес Аргентина Франция устидан қозонилган ғалабадан сўнг кийим алмаштириш хонасида Аргентина терма жамоасига 10 миллион долларлик чек топширган.

Домингесдан ушбу мукофотни жамоа номидан Лионель Месси қабул қилиб олган.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина финалда Францияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, жаҳон чемпионига айланди.