Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Тошкентда автобусларнинг ҳаракатланиш оралиқ вақти қисқаради

Президент топшириғига асосан, Тошкент шаҳридаги жамоат транспорти тизимидаги муаммоларни бартарф этиш мақсадида 16-17 декабрь кунлари пойтахтга 204 та автобуслар олиб келинди ва йўналишга чиқарилди. Натижада, йўналишдаги автобусларнинг ҳаракатланиш оралиқ вақти 25-30 дақиқадан 10-12 дақиқага қисқаради

Фото: Yandex

Президент топшириғига асосан, сўнгги уч кунда Тошкент шаҳридаги жамоат транспорти тизимидаги муаммоларни бартарф этиш мақсадида тезкор чоралар амалга ошириляпти.

16-17 декабрь кунлари пойтахтга 204 та автобуслар олиб келинди ва йўналишга чиқарилди. Натижада, йўналишдаги автобусларнинг ҳаракатланиш оралиқ вақти 25-30 дақиқадан 10-12 дақиқага қисқаради;

Шаҳардаги 148 та йўналишнинг 34таси муаммоли экани аниқланди. Барча йўналишларга 200 дан ортиқ қўшимча автобус жалб этилгач, 17та йўналишдаги муаммо бартараф этилди, бироқ аҳоли эҳтиёжларини тўлиқ қондириш учун яна 21та янги автобус йўналиши шакллантирилиши зарур;

Пойтахтнинг 8 та автобус паркларининг 1374 та транспорт воситалари тўлиқ техник кўрикдан ўтказилди, улардан техник носоз ҳолатдаги 259 та автобуснинг 89таси таъмирланди;

Ҳайдовчилар танқислигини бартараф этиш мақсадида 2 425 нафар “D, E” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган шахслар рўйхати шакллантирилди, ҳозирга қадар уларнинг 140 нафардан ошиқ ишга қабул қилинди.

Автобус саройларидаги мавжуд иссиқлик, сув ва шу каби бошқа муаммолар бартараф этилди.