Туркияда Европадаги энг йирик газ омбори ишга туширилди. Бу ҳақда Туркия президент Ражаб Тоййиб Эрдўған ерости газ омборини кенгайтириш лойиҳасини якунлаш маросимида маълум қилди.
Унга кўра, Туркиянинг Истанбул шаҳри яқинида жойлашган Силиври ерости газ омбори сиғими 4,6 миллиард куб метрга, суткалик газ етказиб бериш имконияти эса 75 миллион куб метрга етказилди.
«Силиври газ омбори бугунги кунда Европадаги энг катта газ омборига айланди», — деди Эрдўған.
Унинг сўзларига кўра, Силиври газ омборининг салоҳияти Туркиянинг кўк ёқилғига бўлган йиллик эҳтиёжининг 8 фоизини қоплаш имконини беради. Газ сақлаш иншоотининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қондириш учун ўрнатилган қуввати 4,2 МВт бўлган шамол турбинаси ҳам қурилди.
Президент Туркиянинг энергетика концепциясида 2053 йилга бориб мамлакатнинг ташқи манбаларга қарамлигини 71 фоиздан 13 фоизга камайтириш назарда тутилган.


