Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Европа Иттифоқи Венгрия учун ажратилган 6,3 млрд еврони музлатиб қўяди

ЕИ Венгрияга ажратилган маблағлар бошқа мақсадсиз ишлатилиши ва мамлакатда коррупция ривожланишига таъсир қилиши мумкин деб ҳисобламоқда

Фото: Европа Иттифоқи

Европа Иттифоқининг аксарият давлатлари Венгрия учун мўлжалланган иттифоқнинг мувозанатлашган ривожланиш жамғармасидан 6,3 миллиард евро миқдоридаги маблағларни музлатишга келишиб олишди. Бу ҳақда Politico хабар берди.

Дастлаб, Европа иттифоқи бу пуллар Венгрияда порахўрлик авж олишига таъсир қилиши мумкинлигидан қўрқиб, 7,5 миллиард еврони музлатиб қўйишни режалаштирган эди. Будапешт бунга норозилик билдирган ҳолда, Иттифоқнинг Украина учун ажратилган 18 миллиард евролик ёрдам пакетини блоклаган. Шундан сўнг, Будапештнинг Киев учун ёрдамга қўйган ветосидан воз кечиши эвазига бу миқдор камайтирилди.

Шу билан бирга, Европа Иттифоқи Венгрияга пандемиядан кейинги тикланиш учун 5,8 миллиард евро миқдорида грантлар ажратишга қарор қилган.