Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Хитой яримўтказгичлар ишлаб чиқаришга 143 млрд доллар ажратади

Мамлакат ҳукумати яримўтказгичлар ишлаб чиқариш учун 143 млрд доллар ажратади. Яримўтказгич ишлаб чиқарувчиларга субсидиялар ва солиқ имтиёзлари берилади

Фото: Yandex

Хитой ҳукумати яримўтказгич саноатини ривожлантиришга 1 триллион юань (143 миллиард доллар) ажратади. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Хабарда айтилишича, ажратилган маблағларнинг бир қисми келгуси йилнинг биринчи чорагида амалга оширилиши режалаштирилган илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.  Яримўтказгич ишлаб чиқарувчиларга солиқ имтиёзлари ва субсидиялар шаклида ажратилади.

Дастурнинг расмий ишга туширилиши 2023 йилнинг биринчи чорагида эълон қилиниши мумкин.