Марказий банк маълумотларига кўра, жами пул массаси ноябрь ойида 5,9 триллион сўмга ортиб, 1 декабрь ҳолатига 177,2 триллион сўмга етди. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.
Маълум қилинишича, миллий валютадаги бошқа депозитлар қолдиғи 3,8 триллион сўмга ва чет эл валютасидаги депозитлар қолдиғи 5,5 триллион сўмга кўпайган. Тор маънодаги пул массаси 3,4 триллион сўмга қисқарган.
Хусусан, ноябрь ойида нақд пуллар 2,4 триллион сўмга камайиб, муомалага чиқарилган нақд пуллар қолдиғи 1 декабрь ҳолатига 41,3 триллион сўмни ташкил этган.
Йил бошига нисбатан нақд пуллар қолдиғи 12,7 триллион сўмга кўпайгани маълум қилинди.


