Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Павел Дуров БААнинг энг бой кишиси деб эълон қилинди

Forbes журнали Telegram асосчиси Павел Дуровни Бирлашган Араб Амирликларининг энг бой одами деб тан олди

Фото: «rus.team»

Telegram мессенжери асосчиси ва эгаси Павел Дуров, Forbes талқинига кўра, Бирлашган Араб Амирликлари (БАА)даги энг бой одами деб топилди. Бу ҳақда Forbes хабар берди.

Қайд этилишича, Дуровнинг ҳозирги вақтдаги бойлиги 15,1 миллиард долларга баҳоланмоқда. Миллиардерларнинг умумий рўйхатида эса Дуров 123-ўринни эгаллади.

Таққослаш учун, Дуровнинг 2021 йилдаги бойлиги 17 млрд долларга баҳолаганди. 2022 йилга келиб унинг бойлиги 2 млрд долларга камайди. Шунга қарамай, у кетма-кет иккинчи йилда ҳам БААдаги энг бой одам деб тан олинди.

Маълумот учун, Павел Дуров 2021 йил февраль ойида БАА фуқаролигини олган эди.