Қозоғистон Миллий банки бошқаруви раиси Ғалимжан Пирматов 2025 йилгача мамлакат ялпи ички маҳсулоти қандай ўзгаришини прогноз қилди. Бу ҳақда Кazinform хабар берди.
«Ташқи талабнинг заифлиги ва ишлаб чиқариш ҳажмининг илгари тахмин қилинганидан камлигини инобатга олган ҳолда, ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръати 2022 йилда 2-3 фоиз, 2023 йилда 3-4 фоиз, 2024-2025 йилларда 3,5- 4,5 атрофида кутамиз», – деди Пирматов.
Унинг сўзларига кўра, 2023 йилда бюджет сиёсати имкон қадар иқтисодиётни рағбатлантиришга йўналтирилади. Аммо унинг ижобий таъсири узоқ давом этмайди. Давлат истеъмоли ва ички талабни қўллаб-қувватловчи солиқ-бюджет сиёсати омили импортнинг ўсиши учун қулай шарт-шароитларни яратади.


