Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 27сентябр · Якшанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Бухорода МЧЖ раҳбари ва банк ходими кредит маблағларини талон-торож қилишди

«O'zsanoatqurilishbank» ATB Бухоро минтақавий филиали ходими ва МЧЖ раҳбари ўзаро тил бириктириб, ишлаб чиқариш учун ажратилган 3,9 млрд сўм кредит маблағини талон-торож қилганликлари аниқланган

Фото: NOVA24

Бухорода кредит маблағларини талон-торож қилган банк ходими ва МЧЖ раҳбари аниқланди. Бу ҳақда Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича,  «O’zsanoatqurilishbank» ATB Бухоро минтақавий филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, «B.M» МЧЖ раҳбари Б.А. банк филиали масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, МЧЖга хом ашё (хом ипак) ишлаб чиқариш учун ажратилган 3,9 млрд сўм кредит маблағини бошқа МЧЖнинг кредит қарздорлигини сўндириш учун йўналтириб, шартномада кўрсатилган маҳсулотларни харид қилмасдан, ушбу маблағларни талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.