Қозоғистонда 1 январдан иш берувчилар учун ягона тўлов тизими жорий этилади. Бу ҳақда «Zakon.kz» хабар берди.
Манбада айтилишича, меҳнат вазирлиги ягона тўловни тўлаш, ўтказиш, шунингдек, нотўғри тўланган ягона тўлов суммаларини қайтариш бўйича янги қоидаларни йўлга қўяди.
Унга кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб микрофирма ва кичик бизнес субъектлари ходимларининг иш ҳақидан ягона тўловни ташкил этиш кўзда тутилган бўлиб, уни тўлаш, ўтказиш ва тақсимлаш, шунингдек, қайтариш тартиби белгилаб қўйилган.
Ягона тўловга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, мажбурий пенсия бадаллари, иш берувчилардан олинадиган мажбурий пенсия бадаллари, ижтимоий тўловлар, ажратмалар ва мажбурий ижтимоий тиббий суғуртага ажратмаларни киритиш таклиф этилмоқда.
ижтимоий тўловлар – мажбурий пенсия бадаллари, мажбурий касбий пенсия бадаллари, иш берувчининг мажбурий пенсия бадаллари, мажбурий ижтимоий тиббий суғурта бадаллари;
ягона тўловни тўловчи – иш берувчи;
ягона тўлов – мажбурий пенсия бадаллари, иш берувчининг мажбурий пенсия бадаллари, ижтимоий тўловлар, мажбурий ижтимоий тиббий суғурта бадаллари ва бадаллари, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи.


